НАТО бош котиби Енс Столтенберг альянсдан ташқари давлатларга ёрдам кўрсатиш механизмини муҳокама қилишни таклиф қилди
Украинадаги вазият фонида НАТО иттифоқ ва ЕИга кирмайдиган давлатларга қандай ёрдам кўрсатишни муҳокама қилиши керак, деди НАТО бош котиби Енс Столтенберг 6-7 апрел кунлари ташқи ишлар вазирларининг йиғилишидан олдин.
"2008-йилдан бери НАТО давлатлари Украинани қўллаб-қувватлаб келади, бироқ бизда аъзолик бўйича консенсус йўқ эди. Энди менимча, НАТО Украина билан озми-кўпми ўхшаш вазиятга тушиб қолган бошқа давлатларга қандай ёрдам бериш ҳақида мунозарага муҳтож. Масалан, Европа Иттифоқи ёки НАТО аъзоси эмас, балки бу ташкилотларга қўшилишга интилаётган давлатларга ҳам”, деди у. Столтенбергнинг сўзларига кўра, ана шундай давлатларга эртароқ ёрдам бериш керак.