Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Натижалар ва келгуси вазифалар таҳлили

Тошкент вилоятида 2015 йилнинг тўққиз ойида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 3,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Тошкент вилоятида 2015 йилнинг тўққиз ойида Маҳаллийлаштириш дастури доирасида 88,2 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 3,8 миллион долларлик маҳсулот экспорт қилинди.

Жорий йилнинг 9 ойида вилоятни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва энг муҳим устувор вазифалар ижросини таъминлаш чора-тадбирлари муҳокамасига бағишланган Тошкент вилояти фаоллари йиғилишида бу алоҳида таъкидланди.

Вилоят ҳокими А.Усмонов бошқарган йиғилишда вилоят, туман ва шаҳар Кенгашлари депутатлари, бошқарма ва идоралар, йирик саноат корхоналари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари раҳбарлариқатнашди.

Ҳисобот даврида вилоятда белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш юзасидан кўрилаётган чора-тадбирлар натижасида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ўсишнинг юқори суръатлари таъминланди. Жумладан, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажмининг ўсиш суръати 7,2 фоизни ташкил этди. Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 13,8, қишлоқ хўжалиги 5,3, кўрсатилган хизматлар ҳажми 12,8, чакана савдо айланмаси 15,7, пуллик хизматлар кўрсатиш 12,2 фоизга ўсди.

Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга эркинлик бериш ва ривожлантириш йўлида учраётган тўсиқларни бартараф этиш бўйича амалга оширилаётган тизимли чора-тадбирлар натижасида мазкур секторнинг ялпи ҳудудий маҳсулот таркибидаги улуши 61,2 фоизга етди.

Вилоятда фаолият кўрсатаётган 71 республика ва маҳаллий тасарруфдаги йирик саноат корхоналари томонидан 9,7 триллион сўмлик маҳсулотлар ишлаб чиқарилди. Кичик саноат корхоналари томонидан 2,3 триллион сўмлик товарлар тайёрланди.

2015-2016 йиллар куз-қиш даврини беталафот ўтказиш ҳамда қиш-баҳор мавсуми учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари захирасини яратиш, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий ва коммунал соҳа, уй-жой фондининг куз-қиш мавсумига тайёргарлиги ҳамда ичимлик суви таъминотини яхшилаш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Жорий йил охирига қадар саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, саноат корхоналари етакчи тармоқларини модернизация қилиш, хусусий мулкчилик ва тадбиркорликни ривожлантириш йўлидаги тўсиқ ва чекловларни бартараф этиш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, янги иш ўринлари яратиш, аҳоли бандлигини таъминлаш дастури параметрларини бажариш каби масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Танқид ва таҳлил руҳида ўтган йиғилишда шу йилнинг ўтган даврида эришилган ижобий кўрсаткичлар билан бирга, йўл қўйилган айрим камчиликлар ҳам қайд этилди, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар белгиланди.

Тошкент вилояти фаоллари йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ғ.Ибрагимов сўзга чиқди.