Хонобод шаҳрида “Маҳоратли ўқитувчи – миллат таянчи” шиори остида устозлар миллий форумининг Андижон вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Янги ўқув йили, қолаверса, мамлакатимиз мустақиллигининг ўттиз тўрт йиллик байрами олдидан вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов, тажрибали ўқитувчи ва мураббийлар, ёш педагоглар иштирокида  тўртинчи бор ўтказилган устозлар миллий форумида ўтган ўқув йилида вилоят таълим тизимида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар сарҳисоб қилинди.  

–Юртимиз келажаги кўп жиҳатдан таълимга, унинг даражаси, қолаверса, бугун биз ўқитаётган ёшларнинг билим ва салоҳиятига боғлиқ, – дейди вилоят ҳокими Ш. Абдураҳмонов. – Шу боис ҳам, мамлакатимизда таълим соҳасига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан бу борада кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.  

[gallery-24794]

Албатта, бундан кўзланган асосий мақсад билимли, салоҳиятли, юрт учун манфаат келтирадиган, унинг равнақига хизмат қиладиган ёш авлодни тарбиялашдир.  

Айни кунда вилоятдаги таълим муассасаларида педагогларнинг самарали фаолият олиб бориши учун зарур барча шароит яратилган.  

Форумда янги ўқув йилида ютуқлар салмоғи, таълимнинг сифат ва самарадорлигини ошириш, педагогларнинг билим ва малакасини юксалтириш, педагоглар ўртасида устоз-шогид анъаналарини ривожлантириш, илғор педагоглар тажрибасини оммалаштириш, мавжуд муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан муҳим вазифалар белгилаб олинди.

Жумладан, 92 та таълим муассасасида қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиб, замонавий кўринишга келтирилади. Вилоятдаги 307 минг нафар    3-7 ёшли боланинг 270 минг нафари ёки 87,9 фоизи мактабгача таълимга қамраб олинади.  

Шунингдек, Камбағал оилалар реестрига киритилган оила фарзандларини мактабгача таълимга қамраб олиш учун вилоятда 5 та - Андижон, Асака, Избоскан, Олтинкўл, Шаҳрихон туманларидп "Илк ривожлантириш марказлари" ташкил этилади.  Вилоятдаги таълим даражаси паст бўлган мактаблар сони 23 тадан 10 тага камайтирилади.  

Янги ўқув йилида тил билиш сертификатига эга бўлган педагоглар сони 3 минг 400 нафардан 4 минг 500 нафарга етказилиши белгиланди.  

2024-2025 ўқув йилида 3 мингдан ортиқ битирувчи сертификатлар билан олий ўқув юртларига кириш имтиёзини қўлга киритганлиги инобатга олиниб, янги ўқув йилида ҳам фан ва тил сертификатларига эга битирувчилар сони 4 минг нафарга етказилади. Бундан ташқари, вилоятдаги иқтидорли ёшларни аниқлаш ва уларнинг янги ғояларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Андижон шаҳридаги вилоят "Баркамол авлод" болалар мактаби негизида "Учинчи ренессанс авлодлари" маркази ташкил этилади.  

Педагогларнинг ўз малакаларини ошириш ва методик кўмак бериш мақсадида Бобур шаҳрида янги 1 минг 100 ўринли Педагогик маҳорат маркази биноси қурилиб, фойдаланишга топширилади.

Форумда фаолияти давомида таълим тизимини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, фаол, ташаббускор ва муносиб натижаларга эришаётган бир гуруҳ таълим фидойилари вилоят ҳокимининг эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Шунингдек, форум доирасида Президентимиз ташаббуси билан Андижон вилоятидаги таълим муассасаларига “Совғалар карвони”, яъни умумий қиймати 33 миллиард сўмлик 30 турдан иборат ўқув жиҳозлари топширилди.  

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Натижалар таҳлил қилиниб, вазифалар белгилаб олинди