Нарх-навони кўтараётган асосий омиллар (+видео)
Август ойида Ўзбекистонда асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, жумладан сабзи, пиёз, гуруч ва тарвуз нархлари ошди. Бу эса табиий саволни туғдиради: ҳосил етарли бўлса, далаларда маҳсулот етиштирилаётган бўлса, нега айрим маҳсулотларнинг нархи кўтарилмоқда? Нархнинг ошишига фақат ҳосил миқдори таъсир қиладими?
Ёки бунга об-ҳаво, мавсум, сақлаш, ташиш, экспорт ва бошқа омиллар ҳам сабаб бўладими?
Энг муҳими, яқин ойлар ва куз-қиш мавсумида дастурхонимиздаги маҳсулотлар нархидан нимани кутиш мумкин?
Ҳосил ва бозордаги нарх ўртасида қандай боғлиқлик бор?
Маҳсулот етарли бўлса, нарх нега ошади? Ва аҳолини энг кўп қизиқтираётган савол — келгуси ойларда озиқ-овқат нархлари қандай бўлади?
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги мутахассислари айнан ушбу саволлар юзасидан тўхталиб ўтишди.
Моҳичеҳра Эшмирзаева,
Дониёр Якубов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА