Республикада гиёҳвандлик воситалари билан боғлиқ вазиятни ҳудудлар кесимида илмий-амалий ва ахборот-таҳлилий жиҳатидан тизимли равишда чуқур ўрганиб бориш, асосий омиллар ҳамда тенденцияларни аниқлаш ва прогноз қилиш, Миллий марказ фаолиятининг асосий йўналишларидан бири этиб белгиланди.

"Ўзбекистон Республикасида гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг ноқонуний айланмасига чек қўйиш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва мамлакатимиз генофондига салбий таъсирини бартараф этиш стратегик чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-73-сон, 06.05.2024 й.) қабул қилинди

Фармон билан Ўзбекистонда гиёҳвандлик ва наркожиноятларга қарши курашиш бўйича 2024 – 2028 йилларга мўлжалланган миллий стратегия (Миллий стратегия) тасдиқланди.

Шунингдек, наркотик моддаларни назорат қилиш миллий ахборот-таҳлил маркази Президент Администрацияси ҳузуридаги Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази (Миллий марказ) этиб қайта ташкил этилди.

Миллий марказ давлат комиссияси томонидан ҳар йили тасдиқланадиган миллий дастурлар ижросини мунтазам мониторинг қилиб, белгиланган чора-тадбирлар сифатли ҳамда ўз вақтида ижро этилиши бўйича тегишли давлат органлари ва ташкилотларига тақдимнома, таклиф ва тавсиялар киритади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наркотикларни назорат қилиш миллий маркази ташкил этилди