Божхона қўмитаси матбуот хизматининг хабар беришича, қўшни давлатга ўтиш учун "Ғишткўприк" чегара божхона постига пиёда ҳолда кириб келган фуқаро божхона назоратидан ўтаётган вақтида хатти-ҳаракатида шубҳа пайдо бўлгани сабабли божхона ходими томонидан белгиланган тартибда шахсий кўрикдан ўтказилди.

Натижада фуқаро энгидаги курткаcининг чўнтакларидан божхона назоратидан яширилган 20 минг АҚШ доллари ҳамда шими чўнтагида 2 минг 500 АҚШ доллари борлиги аниқланди. 

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда. 

Маълумот ўрнида айтиш жоиз, амалдаги тартибга кўра жисмоний шахслар томонидан эквиваленти 100 миллион сўмга тенг ёки ундан ошмайдиган миқдордаги нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикасидан ташқарига божхона назорати қоидаларига риоя этилган ҳолда чекловларсиз олиб чиқишларига рухсат этилади. 

Ш. Маматуропова, 
ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Нақд хорижий валюталарни олиб чиқишга бўлган уриниш фош бўлди 