Наманган шаҳрида спортнинг муай-тай тури бўйича 2009-2010 йилларда туғилган ҳамда 18 ёшдан юқори эркаклар ва аёллар ўртасида вилоят биринчилиги ўтказилди.

Ўзбекистон муай-тай федерацияси Наманган вилояти бўлими томонидан ташкил этилган мусобақада барча шаҳар ва туманлардан 150 дан зиёд шарқона яккакураш устаси ғолиблик учун рингга чиқди.  

Вилоят биринчилигида Наманган муҳандислик-технология институти жисмоний тарбия ва спорт бўлим бошлиғи, доцент Улуғбек Қўчқоров бошчилигидаги спорт тўгараги тарбияланувчилари салмоқли натижага эришди.  

Бу технологик йўналишдаги олий ўқув юртида жисмоний тарбия ва спортни кенг оммалаштириш борасида олиб борилаётган саъй-ҳаракатларнинг самарасидир. НамМТИнинг муай-тайчи 37 нафар талабаси баҳсларга киришиб, улардан 25 нафари ғолибликни қўлга киритди ва мамлакат чемпионатига йўлланма олди. Эндиликда спортчи талабалар 14-18 февраль кунлари пойтахтимизда ўтказиладиган муай-тай бўйича Ўзбекистон чемпионатида институт ва вилоят шарафини ҳимоя қилади.  

Наманган тўқимачилик саноати институтининг тўқимачилик машиналари факультети  талабаси Дилором Абдужалилова муай-тай бўйича спорт устаси бўлди.  

Шу муносабат билан институт ректори, профессор Қурбонали Холиқов ташаббуси билан уни тантанали тақдирлаш маросими ўтказилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганлик 25 нафар талаба мамлакат чемпионатида қатнашади