ФОТОРЕПОРТАЖ
Мамлакатимизда аҳоли манзилларининг инфратузилмасини яхшилаш, шаҳар марказлари ҳамда чекка қишлоқ ҳудудларини ободонлаштириш борасида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, яшил маконларни кенгайтириш, кўкаламзорлаштиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.
Наманган вилоятига айни шу мақсадларга хизмат қилувчи 14 та махсус транспорт воситалари олиб келинди. “Foton” русумли ушбу автомашиналар Самарқанд автомобиль заводида ишлаб чиқарилган. Ихчам ва тежамкорлиги билан йўл бўйлари, катта автомобиллар кириши ноқулай бўлган чекка ҳудудларда дарахт ва гулзорларни суғориш ҳамда парваришлаш имконини беради.
Махсус автомашиналар шаҳар ва туманларга ажратилиб, тақдимотдан сўнг ўз ҳудудига йўл олди.
[gallery-23056]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА