Наманган шаҳрининг Ҳасанобод массиви Келажак тонги маҳалласида 250 қатновли оилавий поликлиника қурилиши бошланди.
Мустақиллик байрами арафасида фойдаланишга топширилиши режалаштирилаётган мазкур поликлиниканинг қурилиши учун 6 миллиард сўм маблағ ажратилган. Қурилиш ишларида “Сифат кафолат стандарт сервиз” корхонасининг 120 дан зиёд қурувчи-муҳандиси иштирок этмоқда.
– Маҳалламиз ва унга ёндош ҳудуд аҳли тиббий текширув, муолажа учун 4-5 километр масофани босиб ўтиб, шаҳар марказига боришга мажбур эди, – дейди маҳалла раиси Улуғбек Нажмиддинов. – Уйимизга яқин жойдан тиббиёт муассасаси қурилаётгани барчамизни шод этди.
[gallery-2032]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА