Намангандаги ижод мактабига бир ўринга 30 нафар 4-синф битирувчиси имтиҳон топширди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган шаҳридаги Баркамол спорт мажмуасида Исхоқхон Ибрат номидаги ижод мактабида 2022 – 2023 ўқув йили учун синов имтиҳонлари бўлиб ўтди.
Имтиҳонда 611 нафар 4-синф битирувчиси иштирок этди. Ижод мактабига 20 нафар ўқувчи ўрни ажратилган бўлиб, ҳар бир ўринга 30 нафардан талабгор ўз билимини синовдан ўтказди.
[gallery-7824]
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА