ФОТОРЕПОРТАЖ
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳамда Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ҳамкорлигида илк бор Наманганда “Зулайҳо Бойхонова ижодий асарлари” республика кўрик-танлови ташкил этилди.
Ўзбекистон халқ артисти, ўзбек қўшиқчилик санъатининг бетакрор намояндаси Зулайҳо Бойхонованинг бой ижодий меросини кенг тарғиб этишга қаратилган танловда юртимизнинг турли ҳудудларидан 17 ёшдан 70 ёшгача бўлган 50 нафардан зиёд истеъдодли ижодкор иштирок этди.
[gallery-23426]
Танловнинг асосий талаби сифатида қатнашчилар саҳнада жонли ижрода фақат Зулайҳо Бойхонованинг муаллифлик асарларини куйлади, фонограммадан фойдаланиш қатъиян ман этилди.
Кўрик-танлов халқимиз, айниқса ёшлар орасида анъанавий ижрочилик ва миллий қўшиқчилик санъатини кенг тарғиб қилиш, янги номлар ҳамда истеъдодларни кашф этиш, уларга маданият ва санъат йўналишида зарурий кўмак кўрсатиш мақсадига қаратилган.
Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА