🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Наманганда хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда

Наманганда хонадонбай ўрганиш ишлари олиб борилмоқда
Жамият
Танлаш
11:01 / 10.01.2022

Наманган вилоятида мавжуд 780 та маҳаллада хатлов ишлари жадаллик билан бошланди.

Жараёнда ҳоким ёрдамчилари, ёшлар ишлари бўйича вакиллар, маҳаллалар раислари ҳамда қатор дахлдор ташкилот масъуллари ҳар бир хонадонда ўрганиш ишларини амалга оширмоқда.

– Мазкур хатловдан пировард мақсад оила даромадини ошириш, аҳоли бандлигини таъминлаш учун уларни тадбиркорликка йўналтириш, - дейди вилоят ҳокими ўринбосари Аҳрор Мансуров Поп туманининг Янги Хўжаобод маҳалласида олиб борилган хонадонбай ўрганиш жараёнида.

Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (1).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (2).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (3).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (4).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (5).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (6).jpg
Namangan-Mahalla xatlov 10.01 (7).jpg

Ушбу маҳаллада 530 хонадон, 755 оила мавжуд бўлиб, 2720 нафар аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда томорқачилик яхши йўлга қўйилган.

Фурқат кўчасида яшовчи Собиржон ота Шермуродов 4,5 сотихли лимонарийсидан йилига 30 миллион сўм даромад олмоқда. Дўстлик кўчаси турғуни Шарофатхон ая Ҳайдарова эса 10 сотихлик томорқасидан йилига уч марта ҳосил олади.
Ҳоким ўринбосари маҳаллада томорқачиликни янада ривожлантириш бўйича тавсиялар берди, аҳоли мурожаатини тинглади.

 

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Муаллиф: hotammamadaliyev

Мавзуга оид бошқа хабарлар