🏆JCH-2026⚽
Ўзбек
Özbek
Русский
English
French
German
Arabic
Қазақ
Spanish
Chinese
Сўнгги янгиликлар

Наманганда волейболчи қизлар баҳслашмоқда

Наманганда волейболчи қизлар баҳслашмоқда
Спорт
Танлаш
16:15 / 06.11.2021

Шу кунларда Наманганда 2005-2006 ва 2007-2008 йилларда туғилган қиз болалар ўртасида Ўзбекистон чемпионати баҳслари бўлиб ўтмоқда.

Кеча, 5 ноябрдан бошланган мусобақаларнинг ҳар икки ёш тоифасидаги жамоалар 3 тадан гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб бормоқда.

Чемпионатда Навоий вилояти ва Тошкент шаҳри жамоалари номаълум сабабларга кўра иштирок этмаяпти.

Ўзбекистон волейбол федерацияси бош котиби Хусан Насруллаевнинг билдиришича, мазкур  ёшлар ўртасидаги мусобақаларнинг юқори савияда ўтказилишига алоҳида эътибор берилиши узоқни кўзлаб амалга оширилаётган режали ишлардан ҳисобланади.Сабаби, айнан шу ёш тоифасидагилар келгусида мамлакат терма жамоаларининг асосини ташкил этади.

Ҳар икки ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионати ўйинлари 7 ноябрга қадар давом этади.

Т. Рўзиев, ЎзА

Муаллиф: tulqinruziyev