Туркиянинг “Akcha Xolding” компанияси Наманган вилоятида қиймати 250 миллион долларлик тўқимачилик лойиҳасини амалга оширишга тайёрлигини билдирди.

Ўзбекистон Бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Жамшид Хўжаев ва Туркиянинг “Akcha Xolding” компанияси директорлар кенгаши аъзоси Ахмет Билге Гоксан ўртасида бўлиб ўтган учрашувда шу ҳақда маълум қилинди.

Мулоқот давомида Европа давлатлари, АҚШ, Бразилия, Канада ва бошқа мамлакатлар бозорига мўлжалланган пахмоқ сочиқлар, маиший, тўқимачилик, трикотаж маҳсулотлари, ҳарбий кийим-кечак ва бошқа маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳақида сўз борди. Мазкур ғоя амалга ошиши натижасида 12-15 минг янги иш ўрни яратилади.

[gallery-9786]

Ўз навбатида Ўзбекистон томони лойиҳани амалга ошириш ҳамда янги инвестициявий ташаббуслар ишлаб чиқиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш, мустаҳкам шериклик ўрнатишдан манфаатдорлигини билдирди.

“Akcha Xolding” компанияси енгил саноат, энергетика, озиқ-овқат маҳсулотлари, турбодизель-генератор ва мотор ишлаб чиқарадиган корхоналарни ўз ичига олади. Компанияда 20 мингдан кўп ходим меҳнат қилади.

Г. Абдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда Туркия тўқимачилик корхонаси иш бошлайди