Жорий йилнинг 15 январь куни Наманган вилояти Косонсой туманида яшовчи якка тартибдаги тадбиркор вилоят ички ишлар бошқармасига шикоят мазмунида мурожаат йўллайди.

Унинг аризасида кўрсатилишича, 13 январь куни Косонсой тумани “Булоқ” пости олдида бир фуқаро билан кўришиб қолган, ўзаро суҳбат давомида эса тадбиркор балиқчилик фермер хўжалиги ташкил қилиш нияти борлигини айтганида ушбу фуқаро туман ҳокимлигида танишлари борлигини ва улар орқали ер олиб бериши мумкинлигини айтиб, бунинг эвазига танишларига 20 минг доллар бериш лозимлигини айтган. Фирибгар “иш бошидаёқ” аввалдан 5 минг доллар талаб қилган. Тадбиркор ўз мурожаатида бу шахснинг ҳаракатлари қонунийлигини текшириб беришни сўраган.

Мазкур мурожаатга асосан шу кунни ўзида вилоят ИИБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими ходимлари томонидан холислар ва аризачи гувоҳлигида пулларга кимёвий ишлов берилиб тезкор тадбир ўтказилди. Тадбир давомида аризада номи келтирилган фуқаро тадбиркордан тумандаги “Косонсой Текмен” корхонаси олдида 5 минг долларни пора беришга далолат қилиб, фирибгарлик йўли билан олган вақтида қўлга олинган.

Вилоят ИИБга кўра, ушбу ҳолат юзасидан олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида фирибгар кимсанинг туман ҳокимлигига ҳеч қандай дахли йўқлиги маълум бўлди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда тадбиркордан пора олмоқчи бўлган фирибгар 5 минг доллар билан қўлга тушди