Мамлакатимизда судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, малакали кадрларни танлаш, судьялик касбига тайёрлаш ва тайинлаш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, фуқароларнинг одил судловга бўлган ишончини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда.

Айниқса, кўп йиллар суд-ҳуқуқ соҳасида самарали хизмат қилиб, айни пайтда нафақада бўлган суд тизими фахрийларини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 декабрдаги «Судьяларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш ҳамда суд тизимида коррупциянинг олдини олиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонига асосан одил судловни амалга оширишда узоқ йиллар самарали меҳнат қилиб, нафақага чиққан судьялар учун «Суд фахрийси» кўкрак нишони жорий этилди.

Шунга кўра, Судьялар олий кенгашининг 2021 йил 27 августдаги қарорига кўра, Наманган вилоят суди фахрийлари Мамажон Ғанижонов, Ғозихон Яхёхўжаев ва Бакпошша  Маҳмудовалар «Суд фахрийси» кўкрак нишонига сазовор бўлди.  

Вилоят судьялари ва суд аппарати ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тантанали тадбирда Наманган вилояти суди раиси Абдурасул Эранов кўкрак нишонларини ўз соҳибларига тантанали равишда топширди.

Дарвоқе, тақдирланган фахрийлар кўп йиллар суд тизимида фаолият олиб бориб судьяликдан нафақага чиққан. Мамажон Ғанижонов туман судининг раислигидан Олий суд судьялигигача, Бакпошша Маҳмудова ва Ғазихон Яхёхўжаевлар вилоят суди раисининг ўринбосари лавозимигача бўлган масъулиятли лавозимларда виждонан меҳнат қилиб, юртимизда адолат ва қонун устуворлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган. Ҳозирги кунда ҳам ушбу кекса нуронийлар ёш ҳамкасбларига фаолиятларида ҳаммаслак бўлиб, ўз ҳаётий тажрибаларини ўртоқлашиб келмоқда.

Тадбирда суд ходимлари ҳам сўз олиб, Устозларни қутлашар экан, республикамизда суд-ҳуқуқ соҳасини ислоҳ қилишга алоҳида аҳамият қаратилиб, судьялар мустақиллигини таъминлашга бўлган эътибор ҳар қачонгиданда ортиб бораётганлиги, соҳада яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда «Суд фахрийси» кўкрак нишони ўз эгаларига топширилди