Наманган вилоятида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги республика ихтисослашган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этилади.

Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида маълум қилди.

Вилоятнинг барча шаҳар ва туманларида “Бор меҳримиз шу Ватан, шу халқ учун!” шиори остида илк бор ташкил этилган саломатлик акцияси доирасида чекка қишлоқлардаги аҳоли тўлиқ тиббий кўрик билан қамраб олинди. Аввал вилоятда амалга ошириш имкони бўлмаган жарроҳли амалиётлари ўтказилди.

Давлатимиз раҳбари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш борасидаги бундай саъй-ҳаракатларни мунтазам давом эттириш лозимлигини таъкидлади. Мутасаддиларга кардиожарроҳлик ва бошқа ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказларининг филиаллари ташкил этиш вазифаси қўйилди.

– Мазкур филиаллар учун алоҳида бино қурилмайди, мавжуд шифохоналар биносидан жой берилади. Керак бўлса, бўш турган коллежлар биносини ҳам ажратиб берамиз, – деди Шавкат Мирзиёев.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда республика ихтисослашган тиббиёт марказлари филиаллари ташкил этилади