Наманганда «Ўзмиллийбанк» акциядорлик жамияти томонидан кўрсатилаётган хизматлар ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишларга бағишланган пресс-тур ташкил этилди.

Республика ва маҳаллий оммавий ахборот воситалари ходимлари ҳамда блогерлар иштирокидаги пресс-турнинг дастлабки манзили “Ўзмиллийбанк” АЖ Наманган вилояти филиали бўлди. Мазкур филиалнинг Наманган вилояти бўйича бўлимлари мавжуд. Жумладан, Наманган, Уйчи, Учқўрғон ва Чортоқ туманларида банкнинг тўртта филиали, Косонсой, Чуст ва Тўрақўрғон туманларида учта банк хизматлари марказлари аҳолига хизмат кўрсатмоқда.

Мазкур филиаллар ва банк хизматлари марказлари томонидан ажратилган кредит ҳисобидан Намангандаги катта майдонларда интенсив боғлар, йирик сиғимли замонавий музлатгичлар, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказлари, умумий овқатланиш масканлари ташкил этилган.

– Охирги уч йилда Наманган вилоятида 30 дан ошиқ йирик ишлаб чиқариш лойиҳаси молиялаштирилди, – дейди "Ўзмиллийбанк" АЖ Наманган вилояти филиали бошқарувчиси Отабек Ҳошимов. – Бунинг натижасида  1500 дан ортиқ фуқаронинг бандлиги таъминланди. Банкимиз томонидан Наманган вилояти ҳудудида жами 25 минг 800 мижозга хизмат кўрсатилади. Шундан 14 минг 400 таси жисмоний шахс бўлса, 11 минг 400 таси юридик шахс ҳисобланади. Тўлов пластик карточкаларидан фойдаланишда қулайликлар яратиш мақсадида жойларда 21 та банкомат, 18 та инфокиоска, 2253 та савдо терминали тақсимланган. Бундан ташқари, аҳолига валюта амалиётларида қулайликлар яратиш учун шаҳар ҳудудида тўртта валюта айирбошлаш шохобчаси ва 24/7 режимда хизмат кўрсатувчи битта автоматлаштирилган валюта айирбошлаш шохобчаси (банкомат) хизмат кўрсатмоқда.

[gallery-4077]

Банк филиалида замонавий инновацион банк хизматлари кўрсатилишига алоҳида эътибор қаратилган. Банк мижозларининг 21 фоизи масофадан бошқариладиган банк хизматларидан фойдаланаётир. Бунда ҳисоб рақамларда банк айланмаларини амалга ошириш, онлайн кредит расмийлаштириш ёки кредит қарздорлигини қоплаш, халқаро ва миллий пластик карточкаларда ҳар қандай банк амалиётлари ва тўловларни амалга ошириш, омонат расмийлаштириш амалиётлари, хорижий валюталарда конверцион амалиётлар, пул ўтказмалари каби банк хизматларидан масофадан фойдаланиш мумкин.

Журналистлар ва блогерлар иштирокидаги пресс-тур икки кун давом этади. Тадбир иштирокчилари банк томонидан молиявий қўллаб-қувватланаётган тадбиркорлик субъектлари фаолияти билан  ҳам танишишади.

Оқилхон Дадабоев,  

Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда пресс-тур: “Ўзмиллийбанк” АЖ мижозларга қандай хизмат кўрсатмоқда?