Мамлакатимизда коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилаётган тарғибот ишлари, кўрилаётган чораларга қарамасдан бундан тегишли хулоса чиқармаётган шахслар ҳали ҳам учраб турибди.
Наманган вилоятида ўқитувчиларнинг малака тоифаларини олиб беришни ваъда қилган методист қўлга олинди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Наманган шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, шаҳар Халқ таълими бўлими бош инспектор-методисти О.Д. мактаб ўқитувчилари Н.Р. ва М.Н.нинг ишончига кириб, уларга танишлари орқали биринчи ва иккинчи малака тоифаларини олиб бериш эвазига 500 АҚШ доллари ва 3 миллион 800 минг сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА