Наманганда “Жасорат мактаби”га саралашнинг иккинчи босқичи бошланди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилоятининг барча шаҳар ва туманларида “Жасорат мактаби”га қабулнинг иккинчи босқичи – жисмоний тайёргарлик синовлари бошланди.
Унда умумтаълим мактабларининг 4-синфини тамомлаган 2 минг 872 нафар ўқувчининг жисмоний тайёргарлиги белгиланган 5 турдаги машқлар асосида баҳоланмоқда. Синовлар орқали номзодларнинг жисмоний салоҳияти, чаққонлиги ва чидамлилиги аниқланади.
[gallery-30737]
Вилоятда жами 14 та “Жасорат мактаби” фаолият юритмоқда. Уларда ўқиш учун 364 та квота ажратилган бўлиб, ҳар бир синфга 26 нафардан ўқувчи қабул қилинади. Саралашдан муваффақиятли ўтган ўқувчилар махсус ўқув дастури асосида таълим олади.
Жумладан, Давлатобод туманидаги 58-сонли айрим фанлар чуқур ўқитиладиган синфлари мавжуд умумий ўрта таълим мактабида ҳам жисмоний тайёргарлик синовлари ўтказилмоқда. Бу ерда 2 минг 18 нафар номзод орасидан “Жасорат мактаби”га қабул қилиш учун 26 нафар ўқувчи саралаб олинади.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА