Бундан икки йил аввал, аниқроғи 2018 йил 18-19 ноябрь кунлари Наманган вилоятида “Hyundai” автозаводини барпо этиш бўйича Ўзбекистон ва Корея Республикалари ўртасида икки томонлама шартнома имзоланган эди.

Кейинчалик эса заводнинг биринчи маҳсулоти 2019 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб ишлаб чиқарилиши, йилига 2 минг 500 дона кичик юк машинаси, микроавтобус ва автобус ишлаб чиқарилиши режалаштирилгани ҳақида маълумот берилди. Бироқ нимагадир қурилиши ишлари тўхтаб қолди.

Хорижий ҳамкорлар билан биргаликдаги мазкур йирик қўшма лойиҳани нима сабабдан тўхтаб қолганлиги юзасидан Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов оммавий ахборот воситалари ходимлари ва блогерлар иштирокида ташкил этилган матбуот анжуманида қуйидагича изоҳ берди:

— Наманганда автозавод қурилиши бўйича Ўзбекистон томони барча мажбуриятларни бажарган. Жанубий Кореялик инвесторлар талаби асосида эркин иқтисодий зона ҳудудидан жой ажратилди. Ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Фақат Жанубий Корея томонидан таъсисчилар таркиби ҳамда пандемия бошланиб кетгани учун уларнинг фаолият географиясидаги ўзгаришлар сабабли бу борадаги ишлар тўхтаб қолди.

Шу масалада ҳозиргача икки марта музокаралар ўтказдик. Кореяликлар томонидан ҳамкорлик бўйича янги шартнома таклиф этилди. Қўшимча инвестициялар киритиш, корхонани ривожлантиришга қаратилган келишувни имзоладик. Эндиликда Жанубий Корея томони имзолашини кутмоқдамиз. Мақсадимиз - лойиҳани ўз ҳолига ташлаб қўймасдан, юргизишдир. Ҳозирги кунда ҳамкоримиз томонидан шартномани кўриб чиқилишини кутяпмиз. Бир ой муддатимиз бор, улардан жавобни кутишимиз керак, - деди Шавкат Абдураззоқов.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманганда “Hyundai” автозаводи қачон қурилади?