Наманган вилоятидаги “Паҳлавон” спорт мажмуасида дзюдо бўйича Давлат хавфсизлик хизмати Наманган вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи кубоги учун мусобақага старт берилди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 октябрдаги “Соғлом турмуш тарзини кенг тадбиқ этиш ва оммавий спортни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони ижроси доирасида ташкиллаштирилган мазкур мусобақада барча шаҳар ва туманлардан келган 18 ёшдан 30 ёшгача бўлган, маҳалланинг уюшмаган ёшлари ҳамда кам таъминланган оила фарзандлари ва вақтинча ишсиз йигит-қизлар ғолиблик учун ўзаро куч синашмоқда.
Мазкур мусобақа олдидан халқаро спорт ареналарида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган наманганлик чемпионлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
“Чемпион ва ёшлар” учрашувида Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари – ўтган йили Венгрия давлатининг Будапешт шаҳрида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиби Обидхон Нўъмонов ҳамда Осиё-Океания чемпионати совриндори Фотима Турсунбоева ҳаваскор ёшларга ўзлари танлаган дзюдо спорт тури бўйича керали маслаҳатлар берди.
[gallery-5356]
Оқилхон Дадабоев, Ҳотам Мамадалиев (сурат), ЎзА