Наманганда «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида стол тенниси мусобақаси ўтказилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманганда ёшларни спортга кенг жалб этиш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, уларнинг иқтидор ва қобилиятини намоён этиши учун имконият яратиш мақсадида «Беш ташаббус олимпиадаси» доирасида стол тенниси бўйича вилоят босқичи ўтказилди.
Мусобақага Давлатобод тумани спорт мактабининг бадминтон маркази мезбонлик қилди. Унда туман ва шаҳар босқичларида ғолибликни қўлга киритган, маҳорати, чаққонлиги, тезкор фикрлаши ва кучли иродасини намоён этган ёшлар иштирок этди.
[gallery-30931]
Беллашувлар 16–21, 22–26 ҳамда 27–30 ёш тоифаларида ўтказилиб, иштирокчилар ғалаба учун ўзаро куч синашди.
Мусобақа давомида спортчиларнинг тезкорлиги, аниқлиги ва техник маҳорати намоён бўлди. Қизғин баҳсларда соғлом рақобат ва спортга хос дўстона муҳит ҳукм сурди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ(сурат),ЎзА