ФОТОРЕПОРТАЖ

Жорий йилнинг 29 май - 7 июнь кунлари Наманган шаҳрида шахмат бўйича “Namangan chess festival” I халқаро мусобақаси бўлиб ўтади. 

Мазкур халқаро мусобақа Наманган вилоят ҳокимлиги, Ёшлар ишлари агентлиги ҳамда Ўзбекистон шахмат федерацияси ҳамкорлигида ташкил этилди.

Илк бор ўтказилаётган ушбу мусобақада дунёнинг 7 мамлакатидан жами 273 нафарга яқин шахматчи иштироки кутилмоқда. 

Мусобақа 2 гуруҳда ташкил этилади: “OPEN A” гуруҳда 1800 ва ундан  юқори FIDE рейтингига эга бўлган шахматчилар иштирок этиш имкониятига эга. Истисно тариқасида 1600-1799 рейтингга эга бўлган, халқаро спорт усталигига номзод шахматчилар иштирок этиши мумкин. “OPEN B” гуруҳда эса 1999 ва ундан паст FIDE рейтингига эга бўлган, шунингдек, рейтингга эга бўлмаган шахматчилар иштирок этади. FIDE рейтинги 1800 дан 1999 гача бўлган иштирокчилар ҳар икки гуруҳдан бирида иштирок этишни танлаш ҳуқуқига эга. 

Маълумот учун: мазкур халқаро турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 350 миллион сўмни ташкил этади. 

Мусобақа швейцар тизимида 9 турда ўтказилади. Ҳар бир иштирокчига ўйин охирига қадар 90 дақиқа вақт ва биринчи юришдан бошлаб 30 сониядан қўшиб борилади.       

[gallery-23666]     

Мусобақада туркманистонлик халқаро гроссмейстер Сапармурат Отабоев, озарбайжонлик Вугар Расулов, қозоғистонлик Азамат Утегалиев, FIDE байроғи остида Сергей Волков ва Арсений Штурман каби хорижлик етакчи шахматчилар иштирок этади.

Шунингдек, халқаро тоифадаги спорт усталари Муҳаммадзоҳид Суяров, Муҳаммадали Абдураҳмонов, FIDE спорт усталари Асроржон Омонов ва Даврон Шарипов каби иқтидорли шахматчиларимиз иштирок этиши кутилмоқда. 

 Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган яна бир халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда