ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов вилоят марказидаги шаҳар ва туманларда олиб борилаётган бунёдкорлик ишлари билан танишди.
Ўрганишлар Давлатобод туманидаги Наманган халқаро аэропортидан бошланди. Бу ерда айни пайтда кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Аэропортнинг модернизация қилиниши вилоятининг иқтисодий ва туристик салоҳиятини оширишга хизмат қилиши билан аҳамиятли. Янги терминал қурилиши натижасида халқаро авиақатновлар сони ортиб, йўловчилар ҳамда уларни кутиб олувчи ва кузатувчи фуқаролар учун кенг қулайликлар яратилади.
[gallery-21154]
Ўрганиш давомида аэропорт ҳудудидаги қурилиш жараёнлари батафсил кўздан кечирилди. Лойиҳага кўра, аэропорт ҳудудида 15 минг квадрат метр майдон ажратилиб, шундан 9600 квадрат метр майдонда замонавий терминал қурилиши режалаштирилган. Мазкур лойиҳа Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишлари қаторида алоҳида ўрин эгаллаб, ҳудудни модернизация қилиш ва ривожлантириш йўлидаги муҳим қадамдир.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА