Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида муҳим кадр ўзгаришларидан бири амалга оширилди.

Раҳмонжон Олимжонович Абдуллаев Республика Санитария-эпидемологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

Раҳмонжон Абдуллаев 1962 йил 1 январь куни Наманган вилояти Чуст туманида таваллуд топган. Маълумоти олий, 1986 йили Тошкент Давлат тиббиёт институтини санитария-гигиена ва эпидемиология врачи мутахассислиги бўйича тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Наманган шаҳар санитария-эпидемиология станциясида врач- эпидемиологдан бошлаган. У 1996-2017 йиллар мобайнида Наманган шаҳар соғлиқни сақлаш бўлими, вилоят ҳокимлиги, Чуст тумани тиббиёт касб-ҳунар коллежи, Наманган вилояти Давлат санитария-эпидемиологик назорати маркази, Республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги ДСЭНМда турли масъул лавозимларда иш олиб борган.

Раҳмонжон Абдуллаев 2017 йил 4 сентябрдан буён Наманган вилояти ОИТСга қарши кураш маркази бош врачи сифатида фаолият юритиб келаётган эди. У “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланган. Тиббёт фанлари номзоди илмий даражасига эга.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти соғлиқни сақлаш тизимида муҳим кадр ўзгариши бўлди