ТАЙИНЛОВ

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирининг тегишли буйруғи билан Азизбек Бахтиёр ўғли Абдусаломов Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда ишлаган Улуғбек Жўраевнинг ўрнида иш бошлади.

Азизбек Абдусаломов 1992 йил 17 апрель куни Мингбулоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 2017 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини тамомлаган. Мутахассислиги муҳандис-технолог. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати Ўзбекистон Либерал демократик партияси аъзоси.

Меҳнат фаолиятини 2017 йилда Мингбулоқ туманидаги "Азизбек Абдусаломов" фермер хўжалиги раҳбари сифатида бошлаган. Кейинчалик эса у Мингбулоқ тумани Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси; вилоят Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари сифатида иш олиб борган.

Азизбек Абдусаломов янги тайинловга қадар, яъни 2019 йил 7 майдан буён Наманган вилояти фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

Айни вақтда Халқ депутатлари Мингбулоқ тумани Кенгаши депутати ҳисобланади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти қишлоқ хўжалиги бошқармасида янги раҳбар иш бошлади