Вилоят ҳокимининг тегишли қарори билан Зуҳриддин Баҳриддин ўғли Баҳриддинов Наманган вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – вилоят иқтисодиёт ва молия бош бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. У мазкур лавозимда фаолият олиб борган Акрамжон Абдулҳамидовнинг ўрнида иш бошлади.
Зуҳриддин Баҳриддинов 1985 йилда Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида туғилган. 2006 йили Андижон муҳандислик иқтисодиёт институти, 2008 йили Тошкент давлат иқтисодиёт университети, 2020 йили Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.
Тайинловга қадар Республика Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг ҳудудларни комплекс иқтисодий ривожлантириш департаменти директори лавозимида фаолият юритган.
Оқилхон Дадабоев, ЎзА