“Инсон қадри учун” тамойили асосида юритилаётган сиёсат натижасида нафақат республикамиз, балки хорижий давлатларда хизмат фаолиятини олиб бораётган ватандошларимизнинг ҳуқуқий манфаатларини таъминлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Наманган вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати аъзоси Шавкат Абдураззоқов хорижда таҳсил олаётган ва ишлаётган ёшлар  билан онлайн учрашув ўтказди. Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси вилоят кенгаши биносидаги студияда бўлиб ўтган учрашувда вилоят сектор раҳбарлари, вилоят ҳамда шаҳар, туман ҳоким ўринбосарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идора ва тегишли ташкилот мутасаддилари, хориждаги йигит-қизларнинг ота-оналари иштирок этди. 

Унда 2024 йилнинг бошида олис юртлардаги наманганлик мигрантлар сони 117 минг нафарни ташкил этгани, олиб борилган амалий ишлар натижасида ҳозирда уларнинг сони 64 минг қолгани, йил охиригача яна 14 минг нафар кам даромадли ҳамюртларимизни Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилаётгани таъкидланди.  

Шунингдек, тадбирда Шавкат Абдураззоқов ҳозирги кунда хорижий мамлакатларда бўлиб турган 100 нафарга яқин ёш билан онлайн мулоқот ўтказди ва муаммоларни тинглаб, уларга ечим топиш юзасидан мутасаддиларга кўрсатмалар берди.  

Мулоқот жараёнида бугунги кунда АҚШ, Буюк Британия каби ривожланган давлатлардаги олий таълим муассасаларида ахборот коммуникация технологиялари соҳасида таҳсил олаётган ёшлар ҳам ўз таклифларини баён қилди.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган вилояти ҳокими хориждаги ёшлар билан онлайн мулоқот қилди