ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманганда 62-Халқаро гуллар фестивали доирасида “Namangan Tech Summit” халқаро IT форуми иш бошлади.  

Илк бора пойтахтдан ташқарида ўтказилаётган халқаро IT форумда соҳанинг  юртимиздаги етакчи компаниялари ва дунёнинг нуфузли IT компанияларида фаолият кўрсатаётган ватандошларимиз жамланди.  

[gallery-11994]

Таъкидлаш жоиз, вилоятда сўнгги уч йилда IT компаниялар сони ўн баробарга ортиб, ҳозирда қарийб 200 тани ташкил этмоқда. IT соҳасидаги хизматлар экспортида ҳам Наманган кучли учликдан жой эгаллаган.  

Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов сўз олиб, Наманганда соҳани ривожлантириш учун барча имкониятлар мавжудлигини ҳамда ёшларда бу соҳани ўрганишга иштиёқ катта эканлигини айтиб ўтди.

Форумда вилоятнинг соҳадаги илғорлари билан бир қаторда чет эллик ҳамкорлар ҳам ўз маърузалари билан қатнашмоқда.

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Namangan Tech Summit” халқаро IT форумида соҳанинг етакчи компаниялари вакиллари жамланди