Ўтган йил октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида Жаҳон банки томонидан танлаб олинган таълим муассасаларида мазкур тадқиқот биринчи маротаба ташкил этилди.

“Инсон капитали индекси – 2019” рейтингида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзоси сифатидаги иштирок этиши мақсад қилиб белгиланган эди. Ўтган йил октябрь ойининг сўнгги ҳафтасида Жаҳон банки томонидан танлаб олинган таълим муассасаларида мазкур тадқиқот биринчи маротаба ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси ва Жaҳон банки томонидан халқаро тадқиқотлар материаллари ва тамойиллари асосида халқаро экспертларнинг таклифлари ва кузатуви остида ўтказилган илк синовларда Наманган вилоятидан 13 таълим муассасасидан 356 ўқувчи иштирок этди.

Шу йилнинг сентябрь ойида Жаҳон банки томонидан дунё давлатларининг 2020 йил учун инсон капитали индекси эълон қилиниб, сайёрамиз аҳолисининг 98 фоизи яшовчи 174 мамлакат қамраб олинган мазкур рейтингда илк маротаба Ўзбекистон ҳам иштирок этди.

Бунда Таълим инспекцияси томонидан ўтказилган халқаро баҳолаш тадқиқотлари натижалари асос қилиб олинди. Ушбу йўналишдаги самарали ишларнинг узвий давоми сифатида инсон капитали бўйича Ўзбекистон қайд этган кўрсаткичлар мазмун-моҳиятини кенг жамоатчиликка етказиш мақсадида бугун – 19 октябрь куни Республика Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Халқ таълими вазирлиги ҳамда Жаҳон банки ҳамкорлигида “Инсон капитали индекси – 2020” рейтингида мамлакатимиз эришган натижаларга бағишланган онлайн-конференция ўтказилди.

“Инсон капитали индекси – 2019” рейтингида Ўзбекистоннинг тўлақонли аъзо сифатида эътироф этилишини таъминлаш мақсадида ўтказилган тадқиқотнинг асосий-синов жараёни учун Жаҳон банки томонидан танлаб олинган мактабларда ўтказилган синов натижалари “TIMSS” талаблари бўйича тузилган синов материаллари асосидаги 5-синф ўқувчилари ўртасидаги тадқиқот натижалари маълум қилинди. Унга кўра, Наманган вилояти ўқувчиларининг ўзлаштириш даражаси 81,0 фоизни ташкил этиб, республикамиз миқёсида биринчи ўринни эгаллаганлиги қайд этилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган таълими “Инсон капитали индекси – 2020” рейтингида республикада биринчи бўлди
Жамият
20:39 / 19:10:2020