Наманган шаҳри таркибида яна бир туман - Янги Наманган тумани ташкил этилиши кутилмоқда. Бу масала халқ депутатлари вилоят Кенгашининг навбатдаги сессиясида муҳокама қилинди.

Сессияда халқ депутатлари Наманган шаҳар Кенгашининг 2021 йил 4 мартдаги айрим фуқаролар йиғинлари ҳудудларини янги ташкил этилаётган Янги Наманган туманига ўтказиш ҳақида қарорини тасдиқлаш масаласи кўриб чиқилди.

Қайд этилганидек, вилоят ҳудудида бошқарувни тизимли йўлга қўйиш, аҳоли учун ижтимоий ва маиший қулайликлар яратиш, Наманган шаҳрини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш мақсадида янги туман ташкил этиш таклифи киритилмоқда.

Янги ташкил этилаётган туманнинг умумий ер майдони 8 минг 223 гектарни ташкил этади. Унга шаҳардаги 145 минг киши истиқомат қилаётган 24 та маҳалла ҳудудини ўтказиш режалаштирилмоқда.

Улар қаторида Президентимизнинг жорий йил 18-19 февраль кунлари Наманганга ташрифи чоғида кескин танқид қилинган “Бунёдкор” маҳалласи ҳам бор.

Депутатлар Наманган шаҳри таркибида янги туманни ташкил этиш ҳақидаги қарорни маъқуллади. Энди бу таклиф кўриб чиқиш учун Олий Мажлисга юборилади. Парламент палаталари розилиги олинганидан сўнг эса халқ депутатлари вилоят Кенгаши сессияси муҳокамасига киритилади.

Маълумот ўрнида, давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 26-27 июнь кунлари Наманганга ташрифи давомида билдирган таклифидан келиб чиққан ҳолда 2020 йил 11 сентябрь куни Олий Мажлис Сенати томонидан қабул қилинган қарорга асосан Наманган шаҳри таркибида Давлатобод тумани ташкил этилганди.

                                                                                                               Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Наманган шаҳрида яна бир янги туман ташкил этилиши мумкин