Кенг кўламли бунёдкорлик ишлари самараси “Наманган” эркин иқтисодий зонаси Тўрақўрғон тумани Ибрат массиви ҳудудидаги адирликлар ҳисобига яна 70 гектарга кенгайтирилмоқда. Режага кўра, бу ерда жами 912 миллион АҚШ доллари миқдоридаги 22 та йирик лойиҳа амалга оширилади. Шунинг ҳисобига 11 минг 120 та янги иш ўрни яратилади.

Вилоят ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳудудда бўлиб, янги лойиҳалар тақдимоти билан танишди. 

Тадбирда ажратилган ер майдонларидан унумли фойдаланиб, замонавий меъморчилик асосида кўп қаватли бинолар қуриш, харидоргир ва экспортбоп маҳсулотлар ишлаб чиқариш, сифат даражасини юқори ўринга қўйиш билан хорижий ва маҳаллий бозорларда ўрин топишни олдиндан мўлжаллаш зарурлиги, айтиб ўтилди.

Таъкидлаш жоиз, адирликларда қурилиш ишлари тез кунларда бошланиб, 2025 йилнинг иккинчи чорагидан лойиҳалар тўла ишга туширилиши мўлжалланган.

[gallery-15413]

Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Наманган” эркин иқтисодий зонаси адирликлар ҳисобига кенгайтирилмоқда