Нагояда Осиё ўйинлари олдидан кураш мусобақаси ўтказилади
Маълумки, жорий йилнинг 19 сентябрь - 4 октябрь кунлари Япониянинг Аичи-Нагоя шаҳри XX ёзги Осиё ўйинларига мезбонлик қилади.
Айтиш лозим, 45 та мамлакат вакиллари иштирокида 41 та спорт тури бўйича кечадиган ўйинлар дастуридан миллий спортимиз курашнинг ўрин олгани эътиборли воқелик.

Куни кеча XIX ёзги Осиё ўйинлари ташкилий қўмитаси Япониянинг Нагоя шаҳри шу йил 1–5 июнь кунлари қитъа ўйинлари дастурига киритилган кураш бўйича тест мусобақасини қабул қилишини эълон қилди.
Шарқий ва Жануби-Шарқий Осиё зонаси учун мўлжалланган ушбу турнир минтақадаги етакчи спортчиларни бир майдонга жамлайди.
Мусобақа Япония кураш федерацияси томонидан Халқаро кураш ассоциацияси назорати остида ташкил этилади.
Осиё ўйинлари олдидан синов мусобақалари минтақада кураш спортини янада ривожлантириш ва Осиё ўйинлари олдидан ташкилий ва техник тизимларни амалиётда синовдан ўтказиш имконини тақдим этади.
Мусобақада Япония, Корея Республикаси, Хитой Тайпейи, Вьетнам ва Таиланд спортчилари иштирок этиши белгиланган.
Беллашувлар Осиё ўйинлари стандартларига мувофиқ эркаклар ўртасида -66, -81, +90 килограммда, аёллар -57, -78, +87 килограмм вазн тоифаларида ўтказилади.
Т.Рўзиев,
ЎзА