Наджмитдинов Саидолим Боходировичнинг тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Этил спирти ва унинг суррогатларидан заҳарланишларни суд-тиббий баҳолаш” мавзусида
C.Б. Наджмитдиновнинг 14.00.24. – Суд тиббиёти ихтисослиги бўйича “Этил спирти ва унинг суррогатларидан заҳарланишларни суд-тиббий баҳолаш” мавзусидаги тиббиёт фaнлaри бўйичa фaлсaфa дoктoри (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Тошкент тиббиёт академияси ҳузуридаги фан доктори илмий даражасини берувчи DSc.04/30.12.2019.Tib.30.03 рақамли Илмий Кенгашнинг 2021 йил 23 декабрь куни соат 16:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: 100109, Тошкент шаҳри, Олмазор тумани, Фаробий кўчаси, 2-уй. Тошкент тиббиёт академияси 1-ўқув биноси мажлислар зали.
Тел./факс (0371) 150-78-25,
е-mail: tta2005@mail.ru.
***
Эслатма: ЎзА расмий сайтида эълон қилинадиган диссертациялар ҳимояси тўғрисидаги эълонлардан тушадиган маблағлар Агентликни ривожлантириш жамғармасига туширилади. Айни пайтда ҳар битта эълон учун белгиланган тўлов — 162.000 сўм.