Наққошлик, ганчкорлик, кулолчилик, бадиий буюмлар безаш...
У санъатнинг наққошлик, ганчкорлик, кулолчилик, чиннисозлик, бадиий буюмлар безаш, каллиграфия, миниатюра йўналишларида самарали ижод қилиб келади.
ЎзА архивидан махсус фоторепортаж
Ўзбекистон Халқ устаси наманганлик Асқарали Акбаров П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юрти (ҳозирги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби) ва К.Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтларини тугатган.
У санъатнинг наққошлик, ганчкорлик, кулолчилик, чиннисозлик, бадиий буюмлар безаш, каллиграфия, миниатюра йўналишларида самарали ижод қилиб келади.
1976 йилдан буён мамлакатимиз ҳамда Германия, Ҳиндистон, Монголия, Кипр, Арманистон, Қозоғистон, Швейцария, Россия давлатларида ўтказилган халқаро нуфузли кўргазмаларда ўз санъат намуналари билан иштирок этган. Санкт-Петербург шаҳри этнография музейи ҳамда Киров шаҳар ўлкашунослик музейларининг кўргазмалар залида ижодкорнинг шахсий кўргазмалари ташкил этилган.
Юртимиздаги 50 дан ортиқ масжид, маданият марказлари, хориждаги 20 дан зиёд жамоат биноларининг бадиий безаш ишларига муаллифлик қилган. Уста ижодига оид кўплаб санъат намуналари Ўзбекистон тарихи давлат музейи, Давлат санъат музейи, Адабиёт музейи, Халқ амалий санъати музейи, Бадиий кўргазмалар дирекциясидан жой олган.



