Сурхондарё вилоятининг Музработ ва Жарқўрғон туманларида бошоқли дон ўрим-йиғими бошланди. Мавсумнинг дастлабки кунида Музработ туманидаги “Аслиддин Алимов” фермер хўжалиги дон топшириш йиллик режасини мамлакатимизда биринчи бўлиб, ортиғи билан бажарди.

Жорий йил ҳосили учун 40 гектар майдонда ғалла парваришлаган тажрибали фермер ўрим-йиғимнинг илк кунида ҳар гектар майдондан 63 центнердан ҳосил олиб, қабул қилиш шохобчасига 112 тонна сара дон топширди.  

Музработлик ғаллакорлар 10 минг 700 гектар майдонда кузги бошоқли дон парваришлаб, салмоқли ҳосил тўплади. Донни исроф қилмасдан уюшқоқлик билан йиғиб олиш учун 13 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилди. Мавсумга 30 та юқори унумли ўрим комбайни ва 150 дан ортиқ дон ташиш техникаси жалб қилинган. Ўриб, йиғиб олинаётган ҳосил пешма-пеш Музработ дон қабул қилиш шохобчасига етказилмоқда.  

Бу йил вилоят деҳқонлари 89 минг 325 гектар майдонда эрта пишар ва серҳосил ғалла навларини парваришлаб, 685 минг тоннадан ортиқ сара дон йиғиб олади. Пишиб, етилган ҳосилни нобуд қилмай ўриб-йиғиб олиш учун воҳада 141 та ўрим-йиғим отряди ташкил этилиб, 283 та замонавий комбайн бириктирилган.  

Вилоятнинг ғалла ҳосили пишиб етилган бошқа ҳудудларида ҳам ўрим-йиғим уюшқоқлик билан бошланаётир.  

Холмўмин Маматрайимов,  

ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Музработлик ғаллакор фермер мамлакатимизда биринчи бўлиб режани уддалади