Музаффарбек Тўрабоев Олимпия ўйинларининг бронза медали соҳиби
Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича эркаклар ўртасидаги 100 килограммгача вазн тоифасида бронза медали учун баҳс ўтказилди.
Унда ҳамюртимиз Музаффарбек Тўрабоев ва испаниялик Николоз Шеразадишвили ўзаро рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган ушбу рақобатда Музаффарбек ғалаба қозонди ва Олимпия ўйинларининг бронза медалига сазовор бўлди.

Шу тариқа, “Париж-2024” Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясида медаллар сони 1 тадан олтин ва бронзага етди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА