Ўзбекистон Миллий ахборот агентлигига Тошкент шаҳри Сергели тумани 8-мавзе “Соҳибқирон” маҳалласидаги 71- уйда яшовчи фуқаролар томонидан мурожаат йўлланди.
Фуқаролар ўзлари истиқомат қилиб келаётган кўп қаватли уйнинг ертўласида қувурлар ёрилиб, намгарчиликдан чивинга тўлиб бораётгани, эски лифтда қамалиб қолиб, таъмирталаб том ва бошқа муаммолардан азият чекиб келаётганликларини баён қилган.
“Бу муаммолар ҳал этилиши учун биз ҳар йили “ЖЕК”га пул тўлаганмиз, қаерга кетди бу пуллар?”, “Нега янги БСКга пул тўлайлик, нимага ишониб?” дейди улар ўз мурожаатида.
ЎзА ижодий жамоаси ушбу ҳолатларга ойдинлик киритиш мақсадида жорий йилнинг 25 июнь куни Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи — Обиджон Мўминов, Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси вакили Наргиза Нарзуллаева ҳамда Сергели тумани бошқармаси санитария врачи — Қурбонали Набиев билан кўрсатилган манзилда бўлдик.
Биз гувоҳ бўлган манзаралар эса мурожаатда тасвирлангандан ҳам аянчлироқ экан...
<iframe width="640" height="360" src="https://www.youtube.com/embed/OuYOScvw7bU" title="Mutasaddilar diqqatiga: muammolar kim tomonidan, qachon bartaraf etiladi?" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>
М.Эшмирзаева,
Н.Абдувоитов(видео), ЎзА