Мусурмонкулова Ойсулув Юлбековнанинг педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертация иши ҳимояси тўғрисида
“Латерал-креатив ёндашув асосида ўқувчиларнинг адабий таҳлил компетенциясини шакллантириш (5–9-синфлар мисолида)” мавзусида
Мусурмонкулова Ойсулув Юлбековнанинг 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) ихтисослиги бўйича “Латерал-креатив ёндашув асосида ўқувчиларнинг адабий таҳлил компетенциясини шакллантириш (5–9-синфлар мисолида)” мавзусидаги педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. рақамли Илмий кенгаш асосида бир марталик Илмий кенгашнинг 2026 йил 24 август куни соат 10:00 даги мажлисида бўлиб ўтади.
Манзил: Тошкент шаҳри, Яккасарой тумани Юсуф Хос Ҳожиб кўчаси, 103-уй. Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Тел: (90) 937-65-86;
E-mail: monitoring@navoiy-uni.uz