Отабек Қудратович АЛИМАРДОНОВ доцент тарих фанлари бўйича (PhD) фалсафа доктори Ўзбекистон Миллий университети e-mail: alexkhanfrank@gmail.com
Аннотация
Ушбу мақолада мустақиллик ва халқ дипломатияси ўртасидаги узвий боғлиқлик илмий жиҳатдан таҳлил этилган. Ўзбекистоннинг мустақилликка эришиши билан ташқи сиёсатида юзага келган туб ўзгаришлар, халқ дипломатиясининг дунё ҳамжамияти билан мулоқот, ишонч ва ҳамкорлик мезонларини мустаҳкамлашдаги ўрни ёритилган. Халқ дипломатиясининг тарихий илдизлари, унинг замонавий сиёсатдаги аҳамияти ва Ўзбекистон тажрибасидаги амалий кўринишлари очиб берилган.
Таянч сўзлар: мустақиллик, халқ дипломатияси, ташқи сиёсат, мулоқот, ишонч, ҳамкорлик, Ўзбекистон.