Нурафшон шаҳридаги амфитеатрда Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги муносабати билан катта байрам тадбири ўтказилди. Байрам дастури “Бир бўлсак – ягона халқмиз, бирлашсак – Ватанмиз!” деган бош ғояни ўзида мужассам этди. Унинг бош концепцияси эса миллатлараро тотувлик ва халқлар дўстлигига бағишланди.

Асосий майдон саҳнасида вилоятнинг бой табиати, осори-атиқалари, Олмалиқ, Ангрен конлари, Чирчиқ дарёси ва Угам-Чотқол тоғ тизмалари нақшинкор шаклда акс этган яхлит тасвирий асар акс этди. Унга оркестр ва миллий созандалар гуруҳи ҳамоҳанг бўлди.

Меҳмонлар орасида эл-юрт хизматида бўлган турли соҳа вакиллари, нуронийлар, сенаторлар, депутатлар, ижтимоий-иқтисодий соҳаларда самарали меҳнат қилаётган инсонлар бор.

Тошкент вилоят ҳокими Зойир Мирзаев барчани энг улуғ, энг азиз байрам билан самимий табриклади. Ҳудуднинг меҳнаткаш ва олижаноб, кўп миллатли, аҳил иноқ аҳолиси турли жабҳаларда қўлга киритган ютуқларни мамнуният билан тилга олди.

[gallery-19059]

– “Ҳамма нарса инсон қадри учун” бош ғояси остида қишлоқларимиз тубдан ўзгариб, янги қиёфа касб этмоқда, замонавийлик касб этиб бораётган шаҳарларимизда кун сайин янгиланишларга гувоҳ бўлмоқдамиз, – деди Зойир Мирзаев, – Жумладан, йил бошидан бери ҳудудда 28 та кўп қаватли 1 минг 327 та хонадон фойдаланишга топширилди. Айниқса, вилоятимиз маркази бўлмиш Нурафшон шаҳрида замонавий меъморчиликнинг сўнгги ютуқларини ўзида мужассам этган кўп қаватли уйлар, замонавий бинолар қурилмоқда.

Давлат бюджетидан ажратилган 1,5 триллион сўм маблағ ҳисобига 17 та соғлиқни сақлаш муассасаси, 45 та мактаб, 16 та мактабгача таълим ташкилоти каби иншоотлар қурилиши якунланиш арафасида. Кичик бизнес субъектлари томонидан охирги беш йилда уларнинг вилоят иқтисодиётидаги улуши 51 фоизга ошди. Аҳамиятлиси шундаки, вилоят аҳолисининг 74 фоизи айнан шу соҳада иш билан банд қилинди. Шу йилнинг ўзида 274 та шундай корхоналар янгитдан очилиб, чет эллик инвесторлар  томонидан қарийб 900 миллион долларлик инвестиция киритилди.

Қайд этилганидек, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларга ўз иқтидорларини намоён қилиш учун зарур шароитлар яратиш борасида 6 минг гектар ер майдонлари ажратилди. Ўз бизнесини бошламоқчи бўлган ўғил-қизларга 102,5 миллиард сўм маблағ ва банк кредитлари берилди. Мактаб битирувчиларининг 132 нафари кумуш, 851 нафари олтин медал билан умумий ўрта таълимни битирди, 11 минг 278 нафари республика олий ўқув юртлари, 915 нафари эса хорижий олий ўқув юртларига ўқишга қабул қилинди.

Спорт соҳасидаги ютуқлар эса бундан-да, салмоқли. Ўтган даврда 134 нафар Осиё, 227 нафар жаҳон ва 2 минг 567 нафар республика чемпиони кашф қилинди. Улар томонидан 935 та олтин, 858 та кумуш ва 1 135 та бронза медали қўлга киритилди. “Париж-2024” ёзги олимпиадасида иштирок этувчилар орасида Светлана Осипова таэквондо бўйича, Акбар Жўраев эса оғир атлетика спорт тури бўйича кумуш медалларга сазовор бўлди. Улар Президент Фармонига биноан “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвони билан мукофотланди. Умуман олганда, бу каби кўплаб соҳаларда сарҳисоб қилишга арзигулик ишлар салмоқли.

Байрам тантанасида Давлат мадҳияси янгради. Барча фахр ва ифтихор билан мадҳиямиз садоларига жўр бўлди. Шундан сўнг асосий концерт дастури бошланди. Тошкент вилояти маданият бошқармаси ташаббуси билан истеъдодли ёш ижрочилар, мақом ва бахшичилик санъати вакилларидан иборат ижодий гуруҳлар томонидан катта саҳнада 10 дан ортиқ янги қўшиқларини ижро қилди.

Умуман олганда, Мустақиллигимизнинг 33 йиллиги байрами тантаналари жойларда кўтаринки кайфиятда ўтказилмоқда.

А.Мусаев, А.Алижонов(сурат, видео),ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мустақиллик шодиёналари ўзига хос тарзда нишонланди