Мустақиллик қадри — таққослашда билинади... (+видео)
Мамлакатимиз ҳаётидаги унутилмас тарихий воқеа – жаннатмакон юртимизнинг давлат мустақиллигини қўлга киритгани ва мустақил тараққиёт йўлини бошлаганига 35 йил тўлди.
Ҳурриятпарвар аждодларимизнинг асрий орзусини, халқимизнинг тенглар ичра тенг бўлиш ҳуқуқини юзага чиқарган, миллий ўзлигимиз, қаддимиз ва қадримизни тиклаган, мамлакатимиз тинчлиги ва тараққиёти, халқимиз фаровонлигини таъминлаётган, ёшлар келажагига мустаҳкам замин яратаётган азиз ва мукаррам Мустақиллигимизнинг қадри, албатта, таққослашда билинади.
Истиқлол йилларида юртимизда янги давлат ва жамият қуриш йўлида тарихий ишлар амалга оширилди, мард ва олийжаноб халқимизнинг букилмас иродаси ва улкан салоҳияти билан катта марралар забт этилди.
Ўтган ўттиз беш йил озод Ватанимиз учун том маънодаги уйғониш, тикланиш ва юксалиш даври бўлди. Иқтисодиёт, илм-фан, маданият, маърифат, маънавият, демократик жамият қурилиши ва бошқа соҳаларда мислсиз ютуқлар қўлга киритилди. Айниқса, охирги йилларда барча соҳада амалга оширилаётган ўзгаришлар шиддатли тус олди.
Бугунги лавҳамизда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси аъзоси, адиба ва драматург Шаҳодат Исахонова юртимиздаги 35 йиллик ўзгаришларни адабий ва тарихий таққослашларда кўрсатиб берди.
Муҳайё Турдалиева, Нишонбой Абдувоитов, Анвархўжа Аҳмедов, ЎзА