“Мустақиллик кубоги” учрашувларида фаворитлар сараланмоқда
Пойтахтимизда Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон журналистлар уюшмаси ҳамкорлигида оммавий ахборот воситалари вакиллари ўртасида мини-футбол бўйича “Мустақиллик кубоги” мусобақаси қизғин баҳсларга бой бўлмоқда.
Мазкур мусобақанинг ўтган икки турида жамоалар орасида фаворитлар сараланди. Дастлабки тур баҳсларида “Янги Ўзбекистон” — “Дарё.уз” 0:0, “Биз тв” — “Футбол тв” 1:4, “Ёшлар тв” — “Анҳор.уз” 0:0, “Бугун спорт” — “Ренессанс” 0:3, “ЎзА” — “Спортс.уз” 0:3, “Марказий сектор” — “Турон” 2:4, “МТРК” — “Футгоал” 7:0, “Севимли тв” — “Муслим.уз” 3:1, “Божхона.уз” — “ЎФА” 5:9 ва “Телерадио маркази” — “Қалампир.уз” 5:0 ҳисобидаги натижалар қайд этилди.
Шунингдек, 2-тур тўқнашувлари якунларидан ўрин олган учрашувлар “Анҳор.уз” — “Дарё.уз” 2:2, “Футбол тв” — “Ёшлар тв” 2:1, “Янги ўзбекистон” — “Биз тв” 0:7, “Турон” — “Ренессанс” 2:0, “Спортс.уз” — “Марказий сектор” 4:0, “Бугун спорт” — “ЎзА” 1:2, “Футгоал” — “Севимли тв” 1:5, “Кун.уз” — “МТРК” 0:1, “ЎФА” — “Телерадио маркази” 2:1, “Ишонч газетаси” — “Божхона.уз” 6:3 ҳисобида якунланди.
[gallery-29243]
Мусобақа 8 майга қадар давом этади.
Жавоҳир Тошхўжаев, Отабек Мирсоатов (сурат) ЎзА