Аввал хабар берганимиздек, Навоий шаҳрида ўсмирлар терма жамоасини шакллантириш, иқтидорли спортчиларни саралаб олиш мақсадида спортнинг бокс тури бўйича ўсмир-ёшлар ўртасида вилоят чемпионати мусобақасига старт берилган эди.
2003, 2004, 2005, 2006 йилда туғилган юз нафарга яқин иштирокчи ўзаро кураш олиб борган мусобақада ҳар бир қатнашчи мазкур спорт туридан етарлича тажрибага эга эканлигини амалда намоён этди.
Куни кеча бокс бўйича вилоят чемпионатининг финал босқичи бўлиб ўтди. Унда 3 кун давомидаги ўйинларда рақибларидан устун келган 48 нафар ёш боксчи майдонда синалди.
[gallery-1053]
Якунда 1-ўринни қўлга киритган боксчилар республика чемпионатида иштирок этиш йўлланмасини қўлга киритди.
Ғолибларга Бокс федерацияси Навоий вилояти бўлими раиси Сардор Ғаффоров томонидан “Диплом” ва медаллар топширилди.
Таъкидлаш жоизки, Бокс федерацияси вилоят бўлими ташаббуси билан бўлиб ўтган мазкур мусобақа ёшлар учун ҳақиқий чиниқиш мактаби бўлди.
А.Бўриев, С.Аслонов (сурат),
ЎзА