Байрам шодиёналари жойларда давом этмоқда. Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри ҳам байрам муносабати билан капитал реконструкциядан сўнг бугун ўз бағрига яна фахрий меҳмонларни чорлади.

Бинонинг тантанали очилиш маросимида эл ардоқлаган таниқли санъаткорлар ҳам иштирок этди ва вилоят аҳлини ушбу қутлуғ сана билан самимий қутлади.  

Таъкидлаш лозимки, вилоят мусиқали драма театри  биноси  1983  йилда  фойдаланишга  топширилган  бўлиб, шу  пайтгача  капитал  таъмирланмаган эди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 январдаги “2018 – 2022 йилларда давлат театрларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва уларнинг фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида вилоят мусиқали драма театри биносида ўтган йилнинг  ноябрь ойидан бошлаб давлат бюджети ҳисобидан мукаммал таъмирлаш ишлари олиб борилди.   Ушбу мақсадлар учун 7 миллиард 800 миллион сўм маблағ ажратилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш ўринлики,  Қашқадарё вилояти ҳокимлиги “Дўстлар клуби” фаолияти доирасида  асосий ҳомий сифатида театрнинг моддий-техник базасини ривожлантириш мақсадида  кўпгина амалий ва моддий  ёрдам кўрсатилди.  Жумладан,   829 миллион сўмга катта монитор, 378 миллион сўмга театр саҳнаси учун парда олиб берилди. Театрнинг моддий-техник базасини ривожлантириш ва театр учун зарурий мебель ва жиҳозлар олиш учун  театр ҳисобига  2 миллиард сўм моддий маблағ ажратиб берилди.  

Театр саҳнаси 1997 йилдан буён айланмас ҳолга келганди. Капитал таъмир сабабли саҳна таъмирланиб, замонавий асбоб ускуналар ёрдамида қайта айлантириш ҳолатига келтирилди. Саҳнанинг декорациялари, пардалари учун мўлжалланган катта технологик қурилмалар ёрдамида кўтарилиб, тушириладиган штангетлар ҳам қайта таъмирланиб, хавфсизлик нуқтаи назаридан мустаҳкамланди. Театр биносининг иситиш ва совутиш тизими, хусусан актёрларнинг гримхоналарида ювиниш учун сув тармоқлари ва иситиш тармоқлари қувури ўтказилди. Ҳар бир бино қаватлари ва улардаги актёрларнинг гримхоналари ва техник ходимларнинг хоналари замон талабларига мос равишда таъмирланди.

“Театр гардеробдан бошланади” – дея таъриф берилади. Шу боис, театрга кириш зали вестебюли 60 сантеметр қилиб кўтарилган ҳолда замонавий кўринишга келтирилди. Томошабинларнинг 640 ўринли зали ҳам пол ва ўриндиқлари қайта таъмирланди. Театрнинг ташқи кўриниши, театрнинг олд фасадларида ҳам катта қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Жумладан, театр олд фасади ҳам замонавий кўриниш касб этди. Эскириб қолган монументал шаклига замонавий сайқал берилди. Театрнинг олд майдонида қарийб 15 километр квадрат ер майдони ҳам деярли 1,5 метр текисланган ҳолда, зинапоялардан чиқиш йўлаклари ҳам замонавий кўриниш олди. Томошабин залида томошабинлар учун ҳам қулай шароитлар яратиш мақсадида, аввало ногиронлар ва имконияти чекланганлар учун юқори қаватларга кўтарилишида пандуслар ўрнатилди.

Хуллас замонавий кўриниш олган театр биносида ижод қилиш ва томошабинларни бетакрор саҳна асарлари билан сийлаш бахти театр жамоасини ниҳоятда  хушнуд этмоқда.  

Тантанали очилиш маросимида Қашқадарё вилояти ҳокими З.Мирзаев  иштирок этди.

[gallery-3764]

Ўлмас Баротов,

ЎзА. Жамшид Норқобилов (сурат)

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мусиқали драма театр янги қиёфада