Наманганда Олий Мажлис Сенати аъзоси, “ANAMED” тиббиёт маркази раҳбари, ЎзЛиДеП фаоли Носирбек Абдуллахонов ташаббуси билан Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис ва Ўзбекистон халқига йўллаган Мурожаатномасида белгиланган вазифалар ижросига бағишланган амалий семинар бўлиб ўтди.

Академик Маҳмуд Салоҳиддинов номидаги математика фанига ихтисослаштирилган 4-сонли давлат умумтаълим мактабида ўтказилган семинарда вилоят Халқ таълими бошқармаси, Наманган шаҳар ҳокимлиги мутасаддилари, умумтаълим мактаблари директорлари иштирок этди.  

Семинарда Наманган шаҳридаги мактаб битирувчиларини олий таълимга қамрови бўйича орқада қолаётган “қизил чизиқ”даги 7 та мактаб ўртасида ёшларни энг кўп олийгоҳларга жалб қилиш борасида танлов эълон қилинди. Танлов шартларига кўра, унда ғолиб чиққан мактаб жамоасига 40 миллион сўм миқдоридаги мукофот пули берилиши белгиланди.

Шунингдек, анжуманда Финляндия тажрибаси асосида таълим жараёнларини ўзлаштириш бўйича намуна сифатидан танланган Наманган шаҳридаги 23-сонли умумтаълим мактаби ўқитувчилари Европа давлати таълим стандартларига асосланган таълим тажрибаси тақдимотини кўрсатди. Амалий семинар якунида 4-сонли ихтисослаштирилган мактабининг 10 нафар ўқувчисига Сенат аъзоси Носирбек Абдуллахонов томонидан анъанавий тарзда танлов асосида бериб келинаётган навбатдаги “Сенатор стипендияси” топширилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мурожаатномада белгиланган вазифалар ижроси таъминланмоқда