Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга йўллаган Мурожаатномасида барча соҳалар қаторида энергетика ва нефть-газ тармоқларини ислоҳ қилиш ва ушбу тизимларни янада такомиллаштириш бўйича муҳим вазифалар белгилаб берилди.

Ушбу талаблардан келиб чиқиб, Энергетика вазирлиги ва унинг тизимидаги ташкилотларда Мурожаатнома мазмун-моҳиятини ўрганиш ва унда кўрсатилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида тарғибот тадбирлари бўлиб ўтмоқда.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ ижро аппарати, таркибий корхоналар раҳбарлари ва мутахассислари, ҳудуддаги корхоналар меҳнат жамоалари вакиллари (онлайн) ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этган бугунги тадбир ҳам Мурожаатнома тарғиботига бағишланди.

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Рўзиқул Райимов, Тошкент давлат юридик университети меҳнат ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси Муҳаммадамин Каримжонов ва бошқалар Мурожаатнома Ўзбекистоннинг жорий йил ва яқин истиқболдаги тараққиётини белгилаб берувчи стратегик ҳужжат бўлиб, унда биронта соҳа четлаб ўтилмагани, хусусан, электр энергетикаси тизими иқтисодиётимиз ривожида муҳим аҳамият касб этиши, соҳада амалга оширилиши кутилаётган кенг кўламли ислоҳотларда ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.

Тадбирда сўз олганлар нафақат энергетика соҳаси, балки Мурожаатномадаги вазифалар, истиқболли лойиҳалар, ҳар бир соҳани ривожантириш йўлидаги муҳим йўналишлар таҳлилига ҳам эътибор қаратди.

Тошкент давлат юридик университети ўқитувчиси М.Каримжоновнинг таъкидлашича, Мурожаатнома ижроси давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришда катта аҳамиятга эга. Бу жараёнда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштириш, ижтимоий соҳани ривожлантиришга доир илгари сурилган ғоялар ўзига хос ва амалиёт учун фойдалидир.

– Шуни алоҳида қайд этиш жоизки, Мурожаатномада мамлакатимиз энергетика тармоғини ривожлантириш борасида қилиниши лозим бўлган ишлар ўз ифодасини топди. Унда Президентимиз Шавкат Мирзиёев 130 минг километр узунликдаги паст кучланишли электр тармоқлари ва 40 мингдан ортиқ трансформаторни босқичма-босқич янгилаш дастурини тасдиқлаш ҳамда амалиётга татбиқ этиш борасида кўрсатма берди. Бундай узоқ муддатга мўлжалланган ҳамда кенг қамровли ишларнинг амалга оширилиши чекка ҳудудларимизда электр энергияси билан вужудга келаётган муаммоларни ҳал қилишда муҳим ўрин тутади. Албатта, биз энергетиклар ушбу ҳужжатда белгиланган ҳар бир вазифани бажаришга бор куч-ғайратимизни сафрлаймиз, – деди "Ҳудудий электр тармоқлари" АЖ бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Жаҳонгир Обиджонов.

Дўстона ва очиқ мулоқот тарзида ўтказилган тадбир якунида иштирокчилар Мурожаатнома бўйича тайёрланган видеороликни томоша қилди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
МУРОЖААТНОМА: Чекка ҳудудлардаги электр энергияси билан боғлиқ муаммолар ҳал этилади