Дональд Трамп урушни тўхтатиш мақсадида яқин кунларда россиялик ва украиналик ҳамкасблари билан юзма-юз учрашув ўтказмоқчи.

"Euronews" хабар беришича, дастлаб Трамп Путин билан Москвада учрашади, сўнгра уч томонлама музокара — АҚШ, Россия ва Украина раҳбарлари иштирокида саммит ўтказилиши кутиляпти. Бу режа Зеленский ҳамда бир неча Европа давлати етакчилари билан бўлиб ўтган телефон мулоқоти чоғида маълум қилинган.

Зеленский кечки видео мурожаатида АҚШ махсус вакили Стив Уиткоффнинг Москвага ташрифи Россия томонидан сулҳ масаласига нисбатан очиқлик сезилаётганини қайд этди. У ўз чиқишида босим натижа бераётгани, лекин тафсилотда алдовга йўл қўйилмаслиги муҳимлигини таъкидлади.

Трамп мазкур учрашув натижасини юқори баҳолаб, ижобий ўзгаришларга замин яратилаётганини ёзди. Шунга қарамай, Оқ уй расмийлари Россияга қарши иккинчи даражали санкция 9 августда кучга киришини қўшимча қилган.

Путин ва Уиткофф мулоқоти уч соат давом этди. РФ Президентининг ташқи сиёсат бўйича маслаҳатчиси Юрий Ушаков музокара “конструктив ва самарали” кечганини билдирган.

Мусулмон Зиё, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муҳим учлик учрашуви: Трамп Путин ва Зеленскийни юзлаштирмоқчи