Бугунги кунда халқ билан мунтазам мулоқот ўрнатиш, элимиз дардига қулоқ тутиш, одамларни рози қилиш барча даражадаги раҳбарлар фаолиятида алоҳида устуворлик касб этмоқда. Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раиси, Мусулмон оқсоқоллари кенгаши аъзоси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназаров ҳазратлари иштирокида Наманганда бўлиб ўтган сайёр қабулда элликка яқин фуқаронинг мурожаати кўриб чиқилди.

Вилоят марказидаги “Юсуфхон ўғли Қосимхон” жомеъ масжидида самимий мулоқот руҳида кечган қабул давомида ҳамюртларимизнинг диний соҳага оид мурожаатлари, масжидлар, имом-хатиблар ва отинойилар фаолиятига оид талаб-истаклари, оилавий муносабатлар ва шаръий саволлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари ўрганилди.  

Эътиборлиси, ўзаро мулоқотда жисмоний имконияти чекланган ва эҳтиёжманд кишилар диний соҳада ишлаш истагини билдирди. Муфтий ҳазратлари уларнинг ҳалол ризқ топишга рағбатидан келиб чиққан ҳолда, мутасаддиларга мазкур фуқароларнинг қобилият ва имкониятларини ҳисобга олиб, масжидлардаги бўш иш ўринларига ходим сифатида ишга қабул қилиш ҳақида тавсия берди.  

Шунингдек, Уйчи ва Норин туманларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бор икки нафар фуқарога ногиронлик аравачалари тақдим этилди.  Эҳтиёжманд оилаларга “Вақф” фонди ҳисобидан моддий ёрдам кўрсатилди. Илм олишга чанқоқ толиби илмнинг шартнома пули тўлаб берилди.

Эътироф этиш жоиз, сайёр қабулга келган фуқаролар Президентимиз бошчилигида мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилаётган ислоҳотлар, айниқса, диний жабҳадаги ижобий ўзгаришлардан миннатдор эканини изҳор қилишди.  

– 2018 йилда Тошкент Ислом институтини тамомлаб, диний муассасаларда иш фаолиятимни бошлаганман. Хусусан, сўнгги йилларда Наманган туманидаги “Саййид Жалолиддин” жомеъ-масжидида имом ноиб сифатида ишлаб келаётгандим, – дейди Жобирхон Раҳимбердиев. – Ўтган йилнинг сентябрь ойида оилавий юзага келган сабабларга кўра ўз ихтиёрим билан ишдан бўшадим. Саломатлигим тиклангач яна ўз соҳамда фаолиятимни давом эттиришга муфтий ҳазратларидан кўмак берилишини сўрадим. Мурожаатим назоратга олингани, тегишли тартибда ҳал этилиши айтилди, бундан хурсандман.  

Қайд этиш жоиз, бундай қабул жараёнлари Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ҳудудлардаги вакилликлари ва барча жомеъ-масжидларида ҳам ҳафтанинг ҳар чоршанба куни имом-домлалар томонидан амалга оширилмоқда.  

Оқилхон Дадабоев, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Муфтий ҳазратлари Наманганда сайёр қабул ўтказди